Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига семинар-тренинг ўтказилди

Сақлаш
14:14 / 28.02.2022 1118 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ 92-сонли  қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

 

 

Жарқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган семинар-тренингда тумандаги ёшлар етакчилари ва ҳудудлардаги Маънавият ва маърифат бўлинма раҳбарлари иштирок этди. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, Жарқўрғон туман ҳокимининг ўринбосари Анвар Ражабов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди Муҳайё Ҳамраева томонидан ёшлар етакчилари учун маҳорат дарслари олиб борилди.

 

 

Семинар-тренингда дарсларида сўзга чиққанлар иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш зарурлиги ҳақида фикр билдирдилар.

 

 

Маҳорат дарсларининг амалий ифодаси сифатида тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Заковат» мусобақаси, «Қувноқлар ва зукколар», «Зукко китобхон», «Ёш китобхон» танловлари ўтказилди. Танлов якунида ғолибларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан китоблар жамланмаси топширилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//