Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари намунавий лойиҳа асосида бўлади

Сақлаш
23:08 / 25.02.2022 778 0

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди.

 

Ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилишича, шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида бекатларни намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда.

 

Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

 

2022 йил 1 сентябрга қадар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган амалдаги автобус бекатларида йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилиши ҳам белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//