Ўзбекистон ва Франция давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Сақлаш
14:46 / 31.08.2021 1014 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Телефон орқали ўткан суҳбат аввалида Франция Президенти давлатимиз раҳбари ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Франция муносабатларининг амалий жиҳатларини кўриб чиқдилар, хусусан, 2018 йил октябрь ойида Париж шаҳридаги саммитда эришилган келишувларга мувофиқ “йўл хариталари”нининг бажарилишини муҳокама қилдилар.

Хусусан, бир қатор қўшма маданий тадбирларни юксак даражада ўтказиш, жумладан, келгуси йилнинг биринчи ярмида Лувр музейида мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий меросига бағишланган кўргазмани ташкил этишга келишиб олинди.

Президентлар Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият таъсиридаги минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алмашинувларни фаоллаштириш хусусида фикр алмашдилар.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//