Маданият
Машхур Чех педагогларидан бири, болалар даражасига тушмаслик керак, аксинча, уларнинг даражасига чиқиш керак, деган фикрларини эшитганмиз. Шу жиҳатдан қараганда, болалар адабиётини яратишда адибнинг олдида анча қийинчиликлар борлиги кўзга ташланади. Балки айнан шу сабаб ҳам болалар адиблари камдир эҳтимол.
Болалар тилида сўзлаш, уларнинг кўнглига яқин бўлиш учун доим болаларнинг ичида юрган бўлиши керак ёзувчи, болалик завқи билан яшаши лозим.
Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Тургенев сингари болалар ижодкорларининг “мен болалар ёзувчисиман” деган даъвоси бўлмаган, лекин болаларга айтадиган сўзи бўлган, гапи бўлган. Мисол учун, бугунгача, ҳатто катталар ҳам Ғ.Ғуломнинг “Шум бола”сини, Тургеневнинг “Муму” ҳикоясини, Ҳамид Олимжон достону эртакларини ҳали ҳануз мароқ билан ўқийди.
Болаларни китоб билан дўстлаштиришда ота-оналар ҳам алоҳида эътиборли бўлиши ҳам муҳим жиҳатлардан саналади. Китоб ўқиган бола яхшилик билан улғаяди. Сабаби у табиатга, жониворларга дўст бўлиб, энг муҳими инсонларга дўст бўлиб ўсади. Асарларда барибир яхши инсонларнинг образларини кўпроқ яратган бўламиз, яхши ҳикоя ва эртаклар эса болаларни фақат яхшиликка етаклайди.
Oyina.uz мутахассислар фикрини олган ҳолда бу мавзуга яна қайтади…
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ