Жамият
Қуёш технологияларини қўллаган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмалар яратилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилади ва барча ҳудудларда жорий этилади.
Бунинг натижасида, республикада ўрнатилган ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилларни зарядлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56649
Жамият
55850
Жамият
50913
Жамият
//
Изоҳ йўқ