Жамият
Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида чорва маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликни яхшилаш масалалари юзасидан топшириқлар берилди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, соҳага илм ва илғор тажрибаларни жорий этишда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг роли кучайтирилиши таъкидланган. Ушбу институт мақоми оширилади. Унга ветеринария, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тажриба институтлари бириктирилади.
Институт ва унинг филиаллари барча пахта, ғалла ва чорвачилик кластерларига бириктирилади, уларга амалий ва методологик кўмак бериб, пуллик хизматлар кўрсатади. Аҳоли хонадонларида қорамол, қўй, эчки, парранда ва бошқа чорвани кўпайтириш, озуқа экинларини экиш, чорва касалликларини олдини олиш бўйича «маҳаллабай» ишлашни йўлга қўйиб, аҳоли ва фермерларни қисқа муддатли курсларда ўқитади.
«Чорванасл» агентлигига ҳар бир туман кесимида чорвачиликда наслчиликни яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ