Жамият
Чилонзор туман ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими масъуллари билан кенгашган ҳолда айни кунларда қурилиш ишлари давом этаётган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғидан видеорепортаж тайёрлади.
Масъул ходимларнинг маълум қилишича, истироҳат боғини реконструкция қилиш учун 4 млн АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритилган. Қайта таъмирлаш давомида боғдаги барча аттракционлар янгиланади, хорижий давлатлардан олинаётган аттракционларнинг 90% и Ўзбекистонга етказилган.
Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи 2022 йил ёз фаслида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Паркда 400 дан ортиқ иш жойи яратилади, кунига 10 мингта одам ҳордиқ чиқариши мумкин. Шунингдек, айни вақтгача боғ ҳудудидаги дарахтларнинг бирортаси кесилмагани айтилди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ