Маданият
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қўчқор Норқобил Россия Давлат Думаси Жамоатчилик палатаси ва Россия Халқаро ёзувчилар уюшмаси томонидан “Муқаддас Анна” (“Святая Анна”) ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу мукофот ёзувчининг Россия Федерациясида чоп этилган “Кўзларингни кўргани келдим”, “Қордаги лола” ва туркум асарлари учун лойиқ кўрилди.
Маълумки, адибнинг умуминсоний ғоялар юксак бадиий маҳорат билан илгари сурилган асарларида муҳаббат мавзуси, миллий қадриятлар, оддий одамлар характери ёрқин тасвирлангани билан ўқувчи диққатини тортади. Айниқса, унинг уруш фожиалари ичида ҳам инсоний туйғулар улуғланган китоблари ҳозирги кунда Европа давлатларида ҳам чоп этила бошлади.
Кеча, 14 февраль куни шу муносабат билан Адлия вазирлигида бўлиб ўтган маросимда мазкур мукофотни ёзувчига вазир ўринбосари Музроб Икрамов топширди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ