Иқтисод
Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
Унда машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
«Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор», деди Президент.
Авваламбор, илм-фанга асосланиб, «инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис» яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:
- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);
- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;
- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;
- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.
Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади.
Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.
Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.
Бу борада 1 июлга қадар «Ўзавтосаноат»нинг 3 та корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ