Маданият
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда бир қанча ҳамкор ташкилотлар томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти – ватанпарварлик намунаси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда ҳамкор ташкилотлар масъуллари, адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, курсантлар, ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Маънавий-маърифий тадбирни тантанали саф юриши чиқишлари, жумладан, Жамоат хавфсизлиги университети тарихий кийимдаги отлиқ гуруҳи, Карабин гуруҳи, Саф гуруҳи, тарихий кийимдаги аскарлар гуруҳи ва оркестр жамоаси ўз чиқишлари билан бошлаб берди. Адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди хусусида фикр юритиб, унинг Ватанга бўлган муҳаббати, буюк фазилатлари, асарларининг адабиётимизда тутган ўрни, шахс маънавиятини юксалтиришдаги беқиёс аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Тадбирда Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа ва санъат институти профессори, Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзматовнинг Бобур ғазаллари билан айтилган қўшиқлари, курсантлар томонидан Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари, ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари ўзгача завқ бағишлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ