Сурхондарёда санъат ва ҳунармандчилик асарлари намойиш этилди

Сақлаш
01:52 / 13.02.2022 1552 0

Бугун, 12 февраль куни Термиз давлат университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан “Сурхондарё миллий қадриятлар бешиги” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Сурхондарё вилоят ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Тўра БоболовСурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева қатнашди. Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ҳунармандлар, рассомлар, миллий мақом куйчилари, "Шалола" фолклор-этнографик жамоаси, Ўзбекистон Республикаси халқ бахшилари шунингдек, Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази талабалари ўзларининг санъат асари ва ижод намуналари билан иштирок этишди.

 

 

Мазкур ижод ва ҳунармандчилик намуналари билан танишиш давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов Ўлкамизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос қадрият ва анъаналари мавжуд. Жумладан, Сурхондарё воҳасининг ҳам. Бу диёр аҳлининг танти ва мардлиги, яшаш тарзи, табиати билан чамбарчас боғлиқ ҳолда яратилган қадриятлари ва анъаналари бор. Бу ерга келган ҳеч бир инсон уларнинг достонларидан, халқ термаларидан тингламай туриб қайтмайди, қайтолмайди. Зеро, бу диёрга сайёҳларни чорлаган энг катта куч ҳам бахши дўмбирасининг сеҳрли садоси ва достонларимиздаги сир-синоатдир, дея таъкидлаб ўтди.

 

 

   

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//