Жамият
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини очиқ майдонларда нишонлашни маъқуллади.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.
Қайд этилишича, Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77637
Жамият
56675
Жамият
55882
Жамият
50944
Жамият
//
Изоҳ йўқ