Тоштемир Турдиевнинг 80 йиллик юбилейи муносиб нишонланди

Сақлаш
01:39 / 13.02.2022 1866 0

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Термиз давлат университетида Денов туман бўлинмаси раҳбари, “Дўстлик” ордени, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Турон Фанлар академияси академиги, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиевнинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Сурхондарё вилояти ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Тўра Боболов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўринбосари Ғайрат Мажид ҳамда профессор-ўқитувчилар, шоиру ёзувчилар, Т.Турдиевнинг сафдошлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбирни вилоят ҳокими кириш сўзи билан очиб, Тоштемир Турдиевни Ватан равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлади ва ёшларга ибрат қилиб кўрсатди. Шундан сўнг Республика Маъавият ва маърифат маркази раҳбари йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ва Президент Администрациясининг бир қатор масъуллари  томонидан йўлланган табрикномани ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Ёзувчилар уюшмаси вакилларининг нутқлари тингланди.  

 

 

Тадбир сўнгида вилоятдаги мақом куйчилари, бахшилар, "Бадаш" этнографик ансамбли ва Бойсун туманининг "Шалола" фольклор этнографик халқ ансамбли хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга манзур бўлди.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//