Маданият
“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қадимий ёзма манбаларни марказлашган ҳолда сақлаш, тадқиқ этиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш бўйича масъул давлат муассасалари этиб белгиланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази давлат реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, қадимий ёзма манбаларни босқичма-босқич рақамлаштириш учун масъул давлат муассасаси этиб белгиланди.
Республика ҳудудидаги музейлар, кутубхоналар, архив фондлари ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг илмий долзарблиги ва муҳимлигига қараб, уларни таржима ва тадқиқ қилиш жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда халқчил тилда босқичма-босқич нашр этилишини йўлга қўйилади.
Хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар уюштириш орқали аҳоли ва турли фондларда сақланаётган юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ижодига мансуб бўлган қадимий ёзма манбаларнинг каталогларини ва электрон нусхаларини аниқлаб, Марказ фондига олиб келиш ва илмий муомалага киритиш йўлга қўйилади.
Давлат тасарруфидаги музейлар, кутубхоналар, архив фондлари ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбалар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тасарруфига ўтказилади.
Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси ташкил этилади.
Тошкент давлат шарқшунослик университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Бухоро давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Матншунослик ва адабий манбашунослик” таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича бакалавриат ва магистратура босқичлари учун зарур квоталар доимий ажратиб борилади.
Интернет жаҳон ахборот тармоғида юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ҳамда маънавий мероси ҳақидаги илмий-маърифий портал ва унинг мобиль иловаси ишга туширилади.
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси М.М.Камилов зиммасига юклатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ