Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди

Сақлаш
16:14 / 11.02.2022 986 0

Президент «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

 

 

Унга кўра, эндиликда автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда, электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга булади. Қўшимча ФКнинг 565-моддасига киритилди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасининг биринчи қисми олтинчи хатбоши билан тўлдирилди. Эндиликда, ССП хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлайди, бундан ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатлари мустасно.

 

Шунингдек, СКнинг 483-моддасида белгиланган вақтинчалик солиқ имтиёзларининг муддати узайтирилди. Агар илгари ҚҚС бўйича имтиёз 2021 йил 1 майдан 31 декабргача тақдим этилган бўлса, энди бу муддат 2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелгача белгиланди. СКнинг 483-моддаси 10-қисмида назарда тутилган имтиёз ҳам 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//