Жамият
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова номига Тошкент шаҳрида жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган А. исмли болага Б. исмли (эркак) тарбиячи куч ишлатиб, жисмоний тазйиқ ўтказаётгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда, тарбияланувчи А.нинг ўнг тирсак соҳаси лат еб, кўкаргани маълум бўлган. Тарбиячи олдин ҳам бир неча маротаба тарбияланувчи танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Бироқ, у қўрқув остида ушбу ҳолатлар ҳақида ҳеч кимга мурожаат қилмаган.
Шунингдек, тарбияланувчи А. навбатчи ҳамширанинг олдига тушиб, ўнг кўлининг лат еб, кўкарган тирсак қисмига суртма дори сурдирганлик ҳолати «Амбулатор журнали»да қайд этилмаган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага хабар берилиб, вояга етмаган шахсга нисбатан тан жароҳати етказилганлигига ҳуқуқий баҳо берилиши сўралган.
Шу билан бирга, келгусида А.га нисбатан бўлиши мумкин бўлган турли хил тазйиқ ва бошқача таъсирларнинг олдини олиш мақсадида навбатчи тарбиячини меҳнат қонунчилигига мувофиқ вақтинчалик ишдан четлатиш масаласи кўриб чиқилиши учун Халқ таълими вазирлигига хат киритилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Мехрибон
12:01 / 01.01.1970
Mazkur holatda tarbiyachi juda notõģri yõl tutgan. Buning õrniga tushuntirish ishlari yoki alohida suxbat olib borish kerak edi. Agar uquvchi quloq solmagan yoki dars jarayonini buzgan bulsa qõshimcha vazifa berish , yoki qõshimcha jismoniy vazifa berish , yo xech bõlmasa turģizib qõyish mumkin edi menimcha. Bu erkak õqituvchi bulgani uchun jismonan kuchiyam shunga yarasha. Odiy turtib yuborishiyam jiddiy jaroxatlarga olib kelishi mumkin.