Иқтисод
2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлар импорти 2,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 % ёки 441 млн. долларга ошган. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди. Маҳсулотлар асосан Қозоғистон ($ 881 млн.), Россия ($ 747 млн.), Белоруссия ($ 105 млн.), Украина ($ 59 млн.), Туркия ($ 45 млн.) давлатларидан импорт қилинган.
Шунингдек, 2022-2026 йилларда Давлат инвестиция дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилади. Хусусан, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 3 та йирик агрологистика марказларини ишга тушириш орқали қайта ишлаш қувватлари қўшимча 2 млн. тоннада ортади. Жами қувватлар эса 2,9 млн. тоннага етказилади.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси томонидан 8,7 минг гектар майдондаги кам самарадор анъанавий боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этилади.
Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг салқин тоғли ҳудудларида ташкил этиладиган сунъий сув ҳавзаларида, ноанъанавий балиқ турларини етиштириш лойиҳалари амалга оширилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ