Магистратура учун чет тили бўйича тест синовлари санаси маълум қилинди

Сақлаш
16:11 / 26.08.2021 912 0

2021-2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи, яъни чет тили бўйича тест синовлари 2021 йил 28-29 август кунлари 3 сменада ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Тест синовлари:

1-сменада 08:00 дан 09:00 га қадар;

2-сменада 17:30 дан 18:30 га қадар;

3-сменада 20:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бунда талабгорларга рўйхатдан ўтиш вақтида ўзлари танлаган чет тили фанидан 30 та тест топшириғи берилади ва 1 соат вақт ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-қарорига мувофиқ тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл 50 баллни ташкил этади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин келишлари сўралади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//