Жаҳон
Калифорния штатидаги Сан-Франциско университети тиббиёт факултети профессори Шароф Тугизов COVID-19нинг салбий таъсири, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар ҳамда мамлакатимизда аҳолини касалликка қарши эмлаш жараёнлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.
— Мен бир неча йилдан бери вируслар бўйича илмий-тадқиқот иши билан шуғулланиб келаман.
SАRC-CoV-2 вируси бундан қарийб икки йил аввал бутун дунёга тарқала бошлади. Ушбу вирус ўзгарувчан бўлиб, мутатсияга учраб, янги штаммларни пайдо қилмоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда коронавируснинг “делта” ва “делта плюс” штаммлари аниқланди.
Вирус мутатсияга учраганда кучайиб кетиши мумкин. Сўнгги таҳлилларга кўра, вируснинг ҳар бир мутатсияси кучлироқ штаммни келтириб чиқармоқда. Хусусан, “делта” штамми жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. У, айниқса, ёш йигит ва қизларда, болаларда кўп кузатиляпти. “Делта”нинг эрта ўлимга сабаб бўлиши 2-3 фоизга тенг бўлмоқда.
Бутун дунёда CОВИД-19га қарши курашиш бугунги кунда жуда долзарб вазифага айланган. Вирусни тўхтатишнинг бирдан-бир самарали йўли профилактик вакцинатсиядир. Дунё олимлари томонидан 5-6 та синовдан ўтган вакциналар тайёрланди. Айни пайтда ушбу вакциналар бутун дунёда қўлланилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу вакциналар мавжуд. “Moderna”, “Pfizer”, “Sputnik-V”, “ZF-UZ-VAC2001” вакциналари шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси чуқур таҳлилдан ўтказилгандан сўнг амалиётда қўллаш учун рухсат берилган.
Биз, олимлар янги вакциналар тўғрисидаги илмий маълумотларни чуқур таҳлил қилиб бораяпмиз. Мазкур перепаратларнинг инсон саломатлигига акс таʼсири жуда ҳам кам – 100 минг кишига 1-2 та ҳолат тўғри келмоқда. Коронавирусга қарши олинаётган вакциналар инсон организмида иммунитетни мустаҳкамлайди.
Агар сиз касалликни бошдан ўтказгандан кейин эмланган бўлсангиз, сизда касалликка чалинмаганларга нисбатан кучлироқ иммунитет ҳосил бўлади. Коронавирусга қарши эмланиш касалликни юқтириш фоизини камайтиради, юқтирган тақдирда ҳам анча енгил кечиши илмий жиҳатдан тасдиқланган. Шунинг учун вакцинанинг аҳамияти ниҳоятта каттадир.
Вакцинатсия жараёнининг кечикиши мамлакатда вирусни назорат қилишни қийинлаштиради. Вирус ўз-ўзидан кучайиб, аҳоли орасида кенг тарқала бошлайди, янги мутатсияларнинг пайдо бўлишига замин яратилади. Шунинг учун аҳоли ўз саломатлигига эʼтиборли бўлиши ва, албатта, вакцина билан эмланиши шарт.
Мен ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси ҳақидаги кўплаб илмий мақолалар билан танишиб чиқдим. Ўйлашимча, ушбу вакцинанинг натижаси анча яхши самара бермоқда. Салбий асоратлари ҳам ниҳоятда кам.
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакциналар ҳақида ҳар хил ёлғон ва тасдиқланмаган маʼлумотлар тарқалмоқда. Илмий асосга эга бўлмаган бундай мазмундаги миш-мишларга ишонмаслик ва уларнинг таʼсирига тушиб қолмаслик керак, деб ҳисоблайман. Соғлиғингиз, аввало, ўзингиз ва яқинларингиз учун муҳимлигини ёдда тутинг.
Коронавирусга қарши қанчалик тез эмлансангиз, шунча тез ўзингизни ва ён атрофингиздаларни ушбу касалликдан ҳимоя қилган бўласиз. Коранавирусни фақат вакцина олиш орқали енгишимиз мумкинлигини ёддан чиқарманг.
Соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг! Барча ватандошларимизга мустаҳкам саломатлик тилайман!
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ