30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди

Сақлаш
17:04 / 26.08.2021 913 0

Шу кунларда Тошкентга 20 та янги ва замонавий метро вагонлари келади, улардан 5та метропоезд шакллантирилади, йил якунига қадар эса, шу турдаги яна 20 та вагон келтирилиши кутилмоқда, деб ёзмоқда yuz.uz нашри.

Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари ва талабаларда янги ўқув йили бошланиши, метрополитенда йўловчилар сони янада ўсиши, йўловчиларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш муносабати билан, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. Яъни:

Чилонзор ва Сергели йўналишларида эрталабки соат 07:30дан 09:00гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30дан 19:00гача – 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30дан 09:00гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30дан 19:00гача – 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

Юнусобод йўналиши эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқада оралиғи билан ҳаракатланади ва 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7 дақиқада ташкил этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.

Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар, Юнусобод ва Ҳалқа ер усти йўналишлари соат 06:00 дан 23:00 гача ишлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//