Вайроналар ичида яшаш: Гаити зилзиласидан омон қолганларнинг портретлари

Сақлаш
16:09 / 26.08.2021 934 0

 

Кавайлон, Гаити – футбол майдонларини айни пайтда вақтинчалик чодирлар эгаллаган. Гаитида зилзиладан омон қолганларнинг борадиган жойи йўқ. Шу сабабдан улар кўча-кўйда яшаш йўлларини изламоқда. 

Июл ойида Президент Жовенел Моисининг ўлдирилиши натижасида авж олиб кетган сурункали қашшоқлик, зўравонлик ва сиёсий беқарорлик гаитиликларни безовта қилди.

14-август куни мамлакатнинг жануби-ғарбий ярим оролида, Кариб денгизи ва Ла-Гонов канали ўртасида 7.2 магнитудали зилзила содир бўлди. 2200 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди, 340 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Гаитиликлар ҳанузгача қурбон бўлганлар сонини аниқлаштирмоқда.

 

Одамлар 18-август куни зилзила туфайли қулаб тушган Лес Кайс шаҳридаги бино ёнида тўпланган.


19-август куни Камп-Перриндаги 7-миллий автомагистрални кесиб ўтган ёриқ


Болалар 21-август куни Кавайлон шаҳридаги футбол майдонида. Одамлар зилзиладан сўнг бу ердан бошпана топган.

Кемп-Перрин, Манике ва Кавайлон каби ҳудудлар аҳолиси даҳшатли ҳалокатга учради дейиш муммин. Одамлар уйсиз қолди, магистрал йўлларни ёриқлар эгаллади. Маҳаллий амалдорлар ҳукуматнинг ёрдам беришидан ноумид... Бу ҳақда маҳаллий амалдорлар The Washington Post нашрига маълум қилган.

Зилзила мамлакатнинг қишлоқ жойларида содир бўлди, кириш йўллари тўсиқларга тўла. Assossiated Press хабар беришича, турли тўдалар ёрдам машиналари ва юкларни ўғирлаган, баъзи ёрдам гуруҳлари вертолёт билан зарар кўрган ҳудудларга етиб борган.


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//