Жамият
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 90-сон баёнининг айрим-бандларида белгиланган қуйидаги чеклов ва талаблар бекор қилинмоқда:
Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконгдан халқаро авиақатновларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатиш;
мазкур давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган учинчи давлат фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмаслик;
Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан эътиборан 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки уларни ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
78055
Жамият
56885
Жамият
56130
Жамият
51175
Жамият
//
Изоҳ йўқ