Жаҳон
Малайзиянинг Коррупцияга қарши кураш бўйича комиссияси веб-саҳифасида Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхоновнинг “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари ролининг кучайиши” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси, ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарорларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг фаол иштирок этиши, шубҳасиз, уларнинг самарадорлигини яна-да оширади, дейилади хабарда.
Мақолада таъкидланганидек, бундай мақсадларга эришиш кўпгина омиллар қаторида давлат идоралари фаолиятининг шаффофлигига бевосита боғлиқдир. “Шаффофликсиз давлат органлари ва мансабдорларнинг жамият олдидаги ҳисобдорлигининг таʼминланиши ёки жамоатчилик назоратини амалга ошириш ғайри имкондир”, — деб ёзади муаллиф.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асослангани ҳам малайзиялик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ