Андижонда ҳокимлик масъули пора билан ушланди

Сақлаш
20:32 / 02.02.2022 914 0

Андижон вилояти Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. 8 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган.

 

Маълум қилинишича, Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. фуқаро А.А.дан унинг номига мазкур массивда жойлашган «Оқбўйра агро» фермер хўжалиги ер майдонидан 30 сотих ер майдонини «Иссиқхона» қуриш учун қишлоқ хўжалиги электрон харитасини яратиб бериш, кейинчалик ушбу ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари талаб қилган.

 

1 февраль куни фуқаро А.А.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс талаб қилган поранинг 8 минг долларини «Асака деҳқон бозори» МЧЖ автотураргоҳида ўзининг автомашинасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//