Ўзбекистонда қишнинг охирги ойи қандай об-ҳаво билан ўтиши маълум қилинди

Сақлаш
15:50 / 01.02.2022 1223 0

«Ўзгидромет» 2022 йилнинг феврали қандай об-ҳаво билан ўтишини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ушбу ой нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланди. Ойнинг биринчи 10 кунлигида кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 6-8 даража илиқдан 12-14 даража илиққача ўзгариб туради.

 

5 февралда шимолда, 6 февралда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда биринчи 10 кунликнинг энг охирида ҳам бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

 

Кейинчалик Жаҳон прогностик марказларининг ҳисоб-китобларига асосланган ҳолда, «Ўзгидромет»нинг дастлабки баҳосига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради. Ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//