Жамият
Пойтахтимизда “Янги Ўзбекистон архивлари” номли ҳужжатли фильм премьераси, “Ўзбекистон архивлари” китоби ҳамда “Мустақиллик 30” веб-сайти тақдимоти муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. унда “Ўзархив” агентлиги, Кинематография агентлиги, Фанлар академияси Тарих институти, Миллий кутубхона, Ўзбекистон миллий архивлари раҳбарлари, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Архив сизу биз кўрмаган тарихдан то бугунгача бўлган даврнинг тилсиз гувоҳидир. Сўнгги йилларда ушбу мураккаб соҳага эътибор тубдан ўзгарди. Айниқса, “ёпиқ маълумотлар”нинг очилиши энг муҳим воқеалардан бири бўлди.
Ўзбек халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс этган фильм
Бугун яна бир муҳим тадбир муносабати билан пресс-брифинг ташкил этилди. Тадбир аввалида сўзга чиққан “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов агентлик буюртмасига биноан Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган “Янги Ўзбекистон архивлари” ҳужжатли фильми соҳада меҳнат қилаётган устозлар ва ёшларнинг халқимиз моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларини сақлаш борасидаги меҳнатларини акс эттирилгани тўғрисида сўзлади.
Анжуманда, шунингдек, “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони соҳибаси Дилбар Закирова, фильм режиссёри, сценарий муаллифи Абдусамат Саломовлар ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Фильм томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди ва тез кунларда Оммавий ахборот воситалари орқали фильм намойиш этилиши маълум қилинди.
Кўплаб давлат ва шахсий таркиб ҳужжатлари жамланган китоб-албоми чоп этилди
Матбуот анжуманида, шу билан бирга, Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан агентлик томонидан “Ўзбекистон архивлари” ахборот китоб-албоми чоп этилгани маълум қилинди.
Мазкур китоб-албомда алоҳида қимматли архив ҳужжатлари ва материаллар, “Ўзархив” агентлиги тизимидаги республикада фаолият кўрсатиб келаётган 3 та Миллий архивлар, 14 та архив иши ҳудудий бошқармалари, 101 та давлат ва 123 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.
“Мустақиллик 30” веб-сайтида ёпиқ маълумотлар халққа очиқланди
Истиқлол байрами муносабати билан қилинган янги замонавий лойиҳаларлан яна бири бу “Мустақиллик 30” веб-сайтининг яратилиши бўлди. Мазкур электрон платформа интернет орқали фойдаланувчиларга мустақилликнинг илк йилларида юртимизда қабул қилинган муҳим архив ҳужжатлари билан танишиш, ўша даврда тасвирга олинган фотосуратлар ва видеолавҳалар орқали аниқ тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради. Айни пайтда сайтда давлат архивлари сақловидаги “Ҳужжатлар” ҳақидаги маълумотлар, “Фото-галерея” ҳамда “Газеталар” қисмида бир қатор муҳим маълумотлар мавжуд.
Сайтнинг аҳамиятли жиҳати унда илгари аҳоли эътиборига ҳавола қилинмаган маълумотлар ҳам ўрин олган.
Oyina.uz
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ