Ўзбекистонда айрим лойиҳалар учун 2 миллиард сўмгача кредит ажратилади

Сақлаш
13:03 / 31.01.2022 820 0

«Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–104-сон, 27.01.2022 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлар учун учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди.

 

Тадбиркорларга 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича:

 

ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади;

 

фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қиймати 2 йил амортизация харажатлари сифатида чегириб ташланади.

 

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача 28 та туман ва шаҳарларда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун:

 

айланмадан олинадиган солиқ – 1 фоиз;

 

мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.

 

2022-2023 йиллар давомида «Янги Ўзбекистон» массивларида 640 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади.

 

Шунингдек, нодавлат мактаб ва боғчаларни қуриш шарти билан тегишли туман (шаҳар)ларда ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилади.

 

Хизматлар соҳасидаги янги лойиҳалар учун 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача кредит ажратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//