Фарғонада илк Экошаҳар қурилади

Сақлаш
11:13 / 28.01.2022 739 0

Жорий йилда Фарғона шаҳри, Фарғона ва Ёзёвон туманида «Янги Ўзбекистон» массивларининг қурилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишларига киришилмоқда. Ҳозирга қадар экошаҳардаги «Янги Ўзбекистон» боғининг қарийб 40 гектар майдонига манзарали дарахтлар экилди ва бу ишлар давом этмоқда. Янги массив қурилишининг бошланиши маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, ноёб лойиҳа доирасидаги бунёдкорлик ишлари аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

 

– Биринчи босқичда 80 та кўп қаватли уйларни бунёд этишни режалаштиряпмиз. Икки йилда экошаҳарнинг қурилишини якунламоқчимиз. Бу ердаги ҳар бир ишнинг ўз эгаси бор. Тасаввур қилинг, икки йилда мана шу 300 гектарлик дашт майдон ўрнида кўп қаватли уй-жойлар, «Янги Ўзбекистон» боғи, мактаб, поликлиника, қўйингки, барча инфратузилмага эга шаҳарча пайдо бўлади. Қолаверса, лойиҳа оддий эмас. Президентимизнинг топшириғи асосида Жанубий Корея тажрибаси асосида бу шаҳарчанинг лойиҳаси ишлаб чиқилди. 7, 9, 12, 25-қаватли уйларнинг нархини аҳолига мақбул келадиган қилиб белгилаяпмиз. Шунингдек, бу ерда барча инфратузилма яратилади, – деган вилоят ҳокими.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//