Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортди

Сақлаш
10:46 / 28.01.2022 859 0

2022 йил 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 219663 (+1186) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

 

67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

 

33 нафари Андижон вилоятида,

 

43 нафари Бухоро вилоятида,

 

40 нафари Жиззах вилоятида,

 

35 нафари Қашқадарё вилоятида,

 

24 нафари Навоий вилоятида,

 

21 нафари Наманган вилоятида,

 

50 нафари Самарқанд вилоятида,

 

15 нафари Сирдарё вилоятида,

 

46 нафари Сурхондарё вилоятида,

 

129 нафари Фарғона вилоятида,

 

56 нафари Хоразм вилоятида,

 

124 нафари Тошкент вилоятида,

 

503 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

 

Қорақалпоғистон Республикасида 57 нафар,

 

Андижон вилоятида 50 нафар,

 

Бухоро вилоятида 86 нафар,

 

Жиззах вилоятида 29 нафар,

 

Қашқадарё вилоятида 39 нафар,

 

Навоий вилоятида 21 нафар,

 

Наманган вилоятида 86 нафар,

 

Самарқанд вилоятида 43 нафар,

 

Сирдарё вилоятида 16 нафар,

 

Сурхондарё вилоятида 55 нафар,

 

Фарғона вилоятида 224 нафар,

 

Хоразм вилоятида 31 нафар,

 

Тошкент вилоятида 216 нафар,

 

Тошкент шаҳрида 446 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 209417 (+1399) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1554 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 216 нафар кишида пневмония аниқланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//