Ўзбекистонда 25 кун ичида 28 нафар фуқаро ис газидан вафот этди

Сақлаш
17:54 / 27.01.2022 746 0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 25 январь ҳолатига кўра, ис гази билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган ФВВ, ИИВ, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

 

Қайд этилишича, 16 та ҳолатда 9 нафар фуқаро заҳарланиб, 28 нафари вафот этган. 2021 йилда ис гази билан боғлиқ жами 74 та ҳолат аниқланган. Уларда 67 нафар фуқаро заҳарланган ва 128 нафар фуқаро вафот этган.

 

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

 

фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;

 

ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;

 

иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

 

газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;

 

ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

 

ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш шулар жумласидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//