Сиёсат
«Тараққиёт стратегияси» маркази ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиб, такомиллаштирилади. Бу ҳақида Президент айни пайтда давом этаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» доирасида амалга ошириладиган ишларимиз ва уларнинг натижасини аҳолининг барча қатлами ва хорижий ҳамкорларимизга тўлақонли шаклда, содда ва тушунарли тилда етказиб бориш зарурлигини таъкидлади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига дастурнинг жойлардаги ижроси натижадорлигини аҳолига етказиш бўйича онлайн портални ишга тушириш вазифаси топширилди.
Шу билан бирга, дастур ижросининг мониторинги, аҳолининг бу борадаги фикр ва мулоҳазаларини қабул қилишнинг институционал тизими ҳам бўлиши шарт, дея таъкидлади Президент ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ