Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Абдуғани Абдувалиев вафот этди

Сақлаш
11:51 / 26.01.2022 737 0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Абдуғани Абдувалиев 80 ёшида вафот этди.

 

Абдуғани Абдувалиев 1942 йил 23 апрелда Наманган шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган. 1964 йили Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. 1964-2012 йилларда Самарқанд вилоят театри, Наманган маданият бошқармасида, вилоят радиосида, 1978 йилдан «Наманган ҳақиқати» газетасида кўп йиллар адабий бўлим муҳаррири сифатида фаолият кўрсатган.

 

Абдуғани Абдувалиев адабиётга шеър ёзиш билан кириб келган, кейин эса насрда ижод қилишга ўтган. Унинг ҳикоялари, ҳажвиялари, ичакузди ҳангомалари, латифалари газета ва журналларда, тўпламларда мунтазам эълон қилиниб келган.

 

Унинг «Ассалому алайкум» қиссаси Саид Аҳмаднинг сўзбошиси билан «Шарқ юлдузи»нинг 1986 йил 12-сонида босилган. «Қарсаклар давом этади» қиссаси аввал «Бизнинг йўлимиз» номи билан 1988 йилда «Ёшлик» журналида, сўнг алоҳида китоб бўлиб чиққан — бу муаллифнинг биринчи китоби ҳисобланад. Кейинчалик у «Мунажжимнинг хатоси», «Эчки сути», «Пўшт, биз келяпмиз», «Гапирадиган қўй» китобларини ҳам тақдим этган. «Саломат бўлсинлар», «Аҳмоқ», «Тиллаби» қиссаларини ёзган. Айниқса, ёзувчининг «Аҳмоқ» қиссаси республикада кенг шуҳрат қозонган. Унинг «Унвон» романи, эссе-хотиралари, ўнлаб ҳажвиялари ва телеминиатюралари кишилар қалбидан жой олган. Қаллобларни фош этувчи «Васваса» сатирик комедияси вилоят театрида саҳналаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//