Жамият
Ангрен иссиқлик электр станциясида умумий қуввати 600 МВт бўлган 2 та янги энергоблок қурилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, станция томонидан йилига 1 млрд 300 млн кВт.соат электр энергияси ҳамда 420 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган талабини 100 фоиз қоплайди.
Маълумки, мамлакатимиз электр энергетика соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш мақсадида замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан Ангрен ИEСда ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттдан бўлган 2 та кўмир ёқилғисида ишлайдиган янги, замонавий энергоблоклар қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар 2024-2025 йилларда ишга туширилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
77470
Жамият
56572
Жамият
55757
Жамият
50828
Жамият
//
Изоҳ йўқ