Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Денизли вилоятида йўловчи автобуси ҳалокатга учрагани оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.
Хабарларга кўра, 31 май куни Измирдан Анталияга кетаётган автобус Денизли вилоятининг Сарайкой шаҳрида ҳалокатга учраган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, 30 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Автобусда 38 йўловчи ва уч нафар ходим бўлгани айтилмоқда.
Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи ҳалокатдан тахминан 20 дақиқа олдин автобусдаги носозлик сабабли транспортни йўл четига олиб тўхтаган ва уни текширганидан сўнг йўлда давом этган.
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Жамият
Жаҳон
77929
Жамият
56837
Жамият
56060
Жамият
51117
Жамият
//
Изоҳ йўқ