Жаҳон
Францияда 2026 йил июндан бошлаб вазн камайтириш учун мўлжалланган дори воситалари харажатларини қоплаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Стефани Рист маълум қилди.
Мамлакатда вазн камайтиришга мўлжалланган Wэговй ва Моунжаро каби препаратлар харажатлари қопланади. Шу тариқа Франция Европада бундай дори воситалари нархини давлат ҳисобидан тўлайдиган биринчи мамлакатга айланади.
Стефани Ристнинг таъкидлашича, расман компенсация даражаси 65 фоизни ташкил этади. Бироқ беморларнинг аксариятида гипертония ёки қандли диабет каби йўлдош касалликлар бўлгани учун амалда уларнинг харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Wэговй препарати Novo Nordisk компанияси томонидан, Моунжаро эса Eli Lilly and Company томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, улар вазн камайтириш учун мўлжалланган янги авлод препаратлари ҳисобланади.
Бу дориларнинг юқори нархи семиришдан даволаниш имкониятини чеклаб келаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади.
2024 йилда ўтказилган миллий эпидемиологик тадқиқот натижаларига кўра, Франция аҳолисининг тахминан 18 фоизи, яъни қарийб 10 миллион киши семизликдан азият чекмоқда.
Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқида 16 ёшдан катта аҳолининг тахминан 51 фоизи ортиқча вазнга эга.
Маданият
Маданият
Маданият
Маданият
Жамият
Жаҳон
77929
Жамият
56837
Жамият
56060
Жамият
51117
Жамият
//
Изоҳ йўқ