Мактабларда хорижий тилларни ўқитилиши такомиллаштирилади

Сақлаш
14:55 / 21.01.2022 994 1

Эндиликда ҳар йили мактабларда хорижий тилларни ўқитилишини такомиллаштириш учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

 

Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 19 январдаги “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 34-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили туман (шаҳар)даги мактабларни хорижий тилларни ўқитиш учун зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетлардан 1 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда ажратилган маблағлар Агентлик билан келишилган манзилли дастурлар асосида сарфланади.

 

1 Изоҳ

Dilafruz

06:01 / 01.01.1970

Menimcha horijiy tillarni oʻqitishda koʻproq eʼtiborni yillik ish rejaga bogʻlanib qolishdek cheklangan oʻquv rejasidan voz kechsakkina anchagina yuqori natijaga erishamiz,koʻplab mablagʻlarni sarf qilishga ham hojat yoʻq,huddi oʻquv markazlaridek dars oʻtilishi kerak maktablarda ham,shusiz ham davlatimiz har bir horijiy til mutaxasislariga 1 mlndan mablagʻ ajratdi ,hamma oʻzi hohlaganidek dars olib borishiga yoʻl qoʻyib berish kerak

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//