Жамият
Ўзбекистонга 21 январь, жума куни Каспий денгизидан совуқ антитциклон кириб келиб, шанба куни республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 22 январь куни Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади. Ҳарорат кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди.
21—22 январь кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ атрофида бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Дам олиш кунлари, шунингдек, циклон таъсирида туман ҳосил бўлади, йўлларнинг кўриниш даражаси ёмонлашади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
77470
Жамият
56572
Жамият
55757
Жамият
50828
Жамият
//
Изоҳ йўқ