Жамият
“Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–77-сон, 05.05.2026 й.) қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида
- Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;
- Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
- Контент медиамаркази ташкил этилади.
Аутсорсинг асосида:
- аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтиришни таъминлаш мақсадида "Call-марказ";
- аҳоли ва тиббиёт ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, тиббий хизматлар сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими (Feedback) фаолияти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 сентябрдан тиббиёт ассоциацияларига қуйидаги ваколатлар берилади:
- тиббий ёрдам кўрсатишни стандартлаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қайта кўриб чиқиш;
- cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг таклифига кўра стационар тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш;
- тиббиёт ходимларининг малакасини баҳолаш, сертификатлаш ҳамда қайта тайёрлаш жараёнларида мустақил профессионал эксперт сифатида иштирок этиш ва бошқалар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77860
Жамият
56785
Жамият
56012
Жамият
51065
Жамият
//
Изоҳ йўқ