Жамият
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аҳолини қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одобларига амал қилишга чақирди.
«Муқаддас динимизда марҳумларга ҳурмат кўрсатиш, уларни яхши хотиралар билан эслаш ва қабрларини зиёрат қилишга тарғиб этилган. Ушбу хайрли амалда зиёрат қилувчига ҳам, зиёрат қилинувчига ҳам кўплаб фойдалар бор. Зиёрат қилинаётган марҳумнинг руҳи тиловати Қуръон, истиғфор ва дуолар билан шод бўлади. Зиёрат қилувчи эса бундан ибрат олади – охират ҳақида тафаккур қилади», дейилади мурожаатда.
Қабр зиёрати инсонни дунёга ҳаддан ортиқ берилмасликка, манманлик ва ғурурдан сақланишга ҳамда яхши амаллар қилишга ундайди. Динимизда зиёрат амалидан кўзланган мақсад – дунёнинг фонийлиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканини эслатишдир. Шу боис, қабристонлар доимо пок, тартибли ва обод бўлиши лозим. Чунки инсон бу маскандан руҳий енгиллик ва таскин топиб чиқиши керак.
«Муҳтарам юртдошлар!
Бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири – қабристонларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини доимий равишда йўлга қўйишдир», дейилади мурожаатда.
Таъкидланишича, айрим жойларда қабристонларнинг қаровсиз қолиши, қуриб қолган ўт-ўланларнинг тозаланмаслиги, қабрлар орасидаги йўлакларнинг йўқлиги ёки таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани каби камчиликлар учрамоқда.
Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик ва тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчини тўлиқ адо этмаслик сифатида баҳоланади.
Мусулмонлар идораси қабристонларни фақат маълум кунларда эмас, балки тоза ва обод сақлаш ҳаёт тарзига айланиши зарурлигини айтиб, бу хайрли ишда барчани фидойиликка чорламоқда.
«Азиз мўмин-мусулмонлар!
Зиёратчи қабристонга киришда ўзи пок бўлиши, қабр аҳлларига салом бериб, уларнинг ҳаққига дуолар қилиши, қабр тепасига келганда эса унга юзланиб, тиловат қилиши одобдандир. Зиёрат асносида қабрлар устини босмаслик, белгиланган йўлаклардан юриш лозим. Зеро, қабр устини оёқлари билан топташ гуноҳ ҳисобланиб, ҳадисларда бундан қатъий қайтарилган.
Аксинча, дуо ва истиғфор айтиш, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш, ўтганлар номидан садақа ва хайриялар қилиш марҳумларга манфаат етказадиган амаллардан эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим!» дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77852
Жамият
56778
Жамият
56008
Жамият
51058
Жамият
//
Изоҳ йўқ