Президент тадбиркорнинг активга айланмаган ерига солиқ, кредитига фоиз ҳисобланаётганини танқид қилди

Сақлаш
16:55 / 14.04.2026 16 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Республика ва вилоят студияларидан йиғилишда 500 дан зиёд девелопер, қурувчи, лойиҳачи, архитектор ва урбанистлар иштирок этмоқда.

 

Президент мамлакатимиздаги қурилиш тизими бугунги ўзгаришларга қанчалик мослиги, соҳа раҳбарлари замон талаб қилаётган тезкорлик ва сифат бўйича масъулиятни ҳис қилаётгани, сейсмология ва зилзилабардошлик бўйича хавфларни инобатга олиб, янги ечимлар ишлаб чиқилаётгани борасида саволлар кўплигини қайд этди.

 

Тадбиркорлик учун йилига 6,5 минг гектар ер, 600 минг квадрат метрли бино-иншоотлар савдога чиқарилмоқда, кичик ва ўрта бизнес учун 140 триллион сўм ресурс берилмоқда. Лекин ер, кредит каби асосий масалалари ҳал бўлган тадбиркорлар қурилишни бошлаш босқичда тўсиқларга учраётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Тадбиркорларнинг ҳали активга айланмаган ерига солиқ, кредитига фоиз ҳисобланяпти, лекин бюрократия, коррупция, сансалорлик кўплиги учун қурилишни бошлаш ойлаб, йиллаб чўзилаётгани танқид қилинди.

 

Шу боис, соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, мингдан ортиқ қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг таклифлари олинди. Йиғилишда ушбу таклиф ва ташаббуслар асосида ишлаб чиқилган янги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//