«Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Сақлаш
15:41 / 14.04.2026 12 0

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос бўлган, ўзбек пазандачилик санъатининг дурдонаси ҳисобланган «Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

 

Тарихий ва этнографик манбаларга кўра, Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланган. Тўй оши — бу шунчаки таом эмас, балки кимё, физика ва биология қонуниятлари мужассам бўлган мураккаб жараён бўлиб, асосан тонг саҳарда яримсфера шаклидаги қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.

 

 

Мазкур мақом «Тошкент тўй оши» номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот сифатининг давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатлайди.

 

«Тошкент тўй оши» — аждодлар мероси, миллий қадриятлар ва халқ руҳининг ёрқин ифодаси бўлиб, бугун гастрономик туризмни ривожлантириш ҳамда миллий брендни халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Маълумот учун: Географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//