Эндиликда маданий бойликларнинг қиймати баҳоланади

Сақлаш
11:50 / 14.04.2026 16 0

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Унга кўра, 16-сон “Маданий бойликлар қийматини баҳолаш” Миллий баҳолаш стандарти қабул қилинди.

 

Хусусан, маданий бойликлар, яъни моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган кўчар бойликлар, жумладан тасвирий ва амалий санъат асарлари баҳоланади.

 

Маданий бойликларни баҳолаш қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

 

Баҳолаш объектининг маданий бойлик эканлигини тасдиқловчи санъатшунос экспертнинг хулосаси мавжуд бўлиши маданий бойликлар қийматини баҳолашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.

 

 

Мазкур Стандарт маданий бойликлар, жумладан тасвирий ва амалий санъат асарларини қийматини аниқлаш орқали уларни фуқаролик муомаласига жалб қилишда, шу жумладан сотиш ва сотиб олиш, гаров қўйиш, суғурта қилиш ва бошқа муносабатларда муҳим аҳамиятга эга.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//