Жамият
95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги симли интернетга уланиш имкони яратилган. Бу ҳақида АОКАда «Ўзбектелеком» АК томонидан ўтказилган брифингда хабар берилди.
Маълум қилинишича, 2021 йилда Республика бўйлаб 50 минг километрдан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилган (жами 122 минг км). Натижада аҳоли масканларининг 67 фоизига юқори тезликдаги Интернет тармоғи кириб борган. 902 та қўшимча база станциялари ўрнатилган (жами 19 233 та).
Шунингдек, халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имконияти 1 800 Гбит/с га етказилиб, оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 42,9 фоизга арзонлаштирилган (1 Мбит/с учун 30 минг сўм).
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ