Спорт
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 8 апрель куни Номзодлар турнирининг тўққизинчи турида қора доналарда ўйнаб, Маттиас Блюбаум билан дуринг натижа қайд этди.
Ўйин давомида Синдаров катта устунликка эга бўлди, бироқ рақиби аниқ ҳимояланиш йўлларини топа олди ва фарзинлар алмашганидан кейин позицияни соддалаштирди. Партия тенг эндшпилга ўтди ва дуранг билан якунланди.
Шу тариқа, Синдаров 9 ўйинда 7 очко жамғарди ва турнирнинг якка пешқадами бўлиб қолмоқда
Параллель кечган баҳсда Аниш Гири Фабиано Каруана устидан ғалаба қозониб, ўз очколарини 5,5 тага етказди. Бу ўйиндан сўнг Синдаровнинг энг яқин таъқибчиси билан орадаги фарқ 1,5 очкони ташкил этмоқда.
Синдаров 10-партияни оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандхага қарши ўтказади.
2026 йилги Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелгача Кипрда бўлиб ўтмоқда ва унда саккиз нафар энг кучли гроссмейстери иштирок этмоқда. Қатнашчилар икки даврада (14 тур) баҳслашади. Ғолиб амалдаги жаҳон чемпиони Доммараджу Гукеш билан шахмат тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. Турнирнинг соврин жамғармаси 700 минг еврони ташкил этади.
Вақт назорати биринчи 40 та юриш учун икки соатни кўзда тутади, шундан сўнг партия охиригача 30 дақиқа қўшилади ва биринчи юришдан бошлаб ҳар бир юриш учун 30 сониялик инкремент берилади. 40-юришгача дурангга келишиш тақиқланган. Ғалаба учун 1 очко, дуранг учун эса 0,5 очко берилади.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77779
Жамият
56734
Жамият
55955
Жамият
51025
Жамият
//
Изоҳ йўқ