Жамият
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари эрталабки бадантарбия пайтида Шакиранинг «Wаkа wаkа» қўшиғига рақсга тушгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеога «Кўзбўямачиликнинг туби борми?!», дея таъриф берган. Вазирлик матбуот котиби бунга жавобан қуйидагиларни қайд этган:
«Наҳотки инсон саломатлиги ва кайфияти учун амалга оширган ушбу ритмик бадантарбия машқи ҳам биз учун салбий таассурот уйғотса?!
Соғлом турмуш тарзи фасл ва жой танламайди. Ривожланган давлатларда ҳам иш куни мана шундай бадантарбия машқлари билан бошланади. Бундай кайфиятда бошланган кун иш фаолиятида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Машқлар ўқитувчиларга қанчалик кайфият бағишлаётганини пайқаш қийин эмас».
Мазкур видеода Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ходимларининг эрталабки ритмик гимнастика машғулотлари акс этган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Gulnora Sattorova
12:01 / 01.01.1970
Buni nimasi yomon. Badantarbiya deganda faqatgina mashq emas, qoʻshiq joʻrligida qilinadigan ritmik mashqlar ham kiradiku. Oʻqituvchini kayfiyati ham koʻtariladi. Rasmda ham bilinib turibdiki. Hamma narsani salbiy tomonini emas, yaxshi tomonini ham koʻra bilish darkor.
Шохиста
12:01 / 01.01.1970
Кузбуямачилик йук бу ерда анчадан бери шугуланаетганлиги куриниб турибти. Биринчи марта булганда бундай бажармасдилар. Омад Андижонликлар