Маданият
Бугун, 24 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева 79 ёшида, ўзининг туғилган кунида вафот этди. Бу ҳақда набираси Гулсанам Абдулоҳунова хабар берди.
Таниқли ўзбек актрисаси 1947 йилнинг 24 мартида Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида дунёга келган ва ўз фаолиятини Қўқон театрида бошлаган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам санъаткор бўлган. Ойша Жўраева ижросида яратилган актрисалик образлари табиийлиги билан ажралиб туради. Шу орқали у томошабинлар қалбидан жой олган. У ўз фаолияти давомида «Мерос», «Жумбоқ», «Толиққан кўнгиллар», «Армонли дунё», «Бурч», «Жасур», «Нариги соҳилда қолган болалик», «Сув ёқалаб», «Майсаранинг иши», «Қабрдаги хазина» ва бошқа фильмларда роль ижро этган ва халққа танилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77969
Жамият
56855
Жамият
56087
Жамият
51135
Жамият
//
Изоҳ йўқ