Маданият
Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази Прих Версаиллес талқинига кўра 2026 йилги дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатидан жой олди.
Хабарда айтилишича, кеча, 28 февраль куни марказ раҳбарияти номига нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушган.
Мактубда Ислом сивилизацияси маркази 2026 йил учун дунёдаги энг гўзал музейлар глобал рўйхатига киритилгани маълум қилинган.
Маълумот учун, ушбу рейтинг инновационлик, креатив ёндашув, миллий меросни акс эттириш ҳамда экологик самарадорлик каби қатъий мезонлар асосида шакллантирилади.
Prix Versailles бош котиби Жером Гуаден ўз мактубида мазкур саралаш муносабати билан самимий табриклар йўллаб, марказнинг 2026 йилги рўйхатда иштирокини тасдиқлаш бўйича расмий йўриқномани ҳам тақдим этган.
Таъкидланишича, марказ нафақат 2026 йилнинг энг гўзал музейлари рўйхатига киритилган, балки учта олий жаҳон унвонларидан бирига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган. Булар — Гранд Grand Prix Versailles, «Интерьер» номинацияси ёки «Экстерьер» номинацияларидир.
Жаҳон унвонлари соҳибларини тантанали эълон қилиш маросими 2026 йил якунида Париж шаҳридаги ЮНЕСКО қароргоҳида ёки Мукофот котибияти томонидан белгиланадиган бошқа қабул қилувчи шаҳарда ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтиш лозим, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг очилиши 2026 йил март ойига режалаштирилган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77653
Жамият
56684
Жамият
55897
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ