Жамият
“Ёшлар дафтари” орқали берилган ёрдамдан унумли фойдаланганларга пул мукофоти берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида келтириб ўтилди.
Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, яъни 31 ёшга тўлмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
– Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;
– оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган.
Айтилишича, аризачи эндиликда “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдамлардан бирини кўрсатишни сўраб давлат хизматлари маркази, ЙИДХП (my.gov.uz) ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Энди жамғармадан ажратиладиган ёрдамлар индивидуал режага мувофиқ ижтимоий шартнома тузиш орқали берилади ва шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади.
Қайд этилишича, мониторинг шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади ҳамда барча шартлар бўйича йиғилган баллар йиғиндиси шартларнинг сонига бўлинган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади.
Камида 6 ой давомида мунтазам шартларини “аъло” даражада бажарган, ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 млн 125 минг сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Маданият
Илм-фан
77649
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ