Ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик жорий этилиши кутилмоқда

Сақлаш
09:18 / 27.02.2026 11 0

Ноқонуний пойгалар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда йўлларда ноқонуний ташкил этилаётган пойгалар йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигига, аҳолининг осойишталигига жиддий хавф солиб, инсон ўлимигача бўлган ўта салбий оқибатларга олиб келмоқда.

 

Шуни инобатга олиб, Адлия вазирлиги йўлларда ноқонуний пойгаларни ташкил этиш оқибатида вужудга келаётган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 17-февраль куни манфаатдор вазирлик ва идораларга келишишга чиқарилган бўлиб, белгиланган тартибда келишилганидан сўнг, жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//