Маданият
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ижодкорлар ўртасида «Янги Ўзбекистон шукроналиги» республика танлови ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси хабар берди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, миллий қадриятлар, тарихий масканлар, маҳалла ҳаёти ва инсоний фазилатларни бадиий-публисистик асарлар орқали кенг ёритишни мақсад қилган.
«Янги Ўзбекистон шукроналиги» республика танлови назм, наср ҳамда бадиий-публисистика йўналишларда 3 босқичда ўтказилади.
1-босқич (туман/шаҳар) – жорий йилнинг апрель ойида
2-босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) – июнь ойида
3-босқич (Республика босқичи) – август ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ғолиблар қуйидаги тартибда тақдирланади:
1-ўрин – 100 000 000 ва диплом;
2-ўрин – 50 000 000 сўм ва диплом;
3-ўрин – 30 000 000 сўм ва диплом.
Шунингдек, барча иштирокчиларга сертификат топширилади.
«Танлов якунида энг сара асарлар асосида «Янги Ўзбекистон шукроналиги» номли китоб-альбом чоп этилади ҳамда тантанали тақдимот маросими ўтказилади. Барча ижодкорларни юртимиз маҳаллалари ҳаётини, уларнинг бугунги қиёфасини, инсоний қадриятларимизни ёритишга чорлаймиз!», дейилади хабарда.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудингиздаги бўлимларига мурожаат қилиш сўралади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77649
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ